Линклар

АҚШ ва Эрон расмийлари учрашади


АҚШ ва Эрон расмийларининг Ироқдаги хавфсизлик масаласига бағишланган навбатдаги давра суҳбати яқин келажакда бўлиб ўтади.

Бу ҳақда Москвага сафар қилган Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий маълум қилди.

АҚШ ва Эрон расмийлари ўтган йили ҳам Ироқ хавфсизлик масаласига бағишлаб, бир неча бор музокара ўтказган эди.

Расмий Вашингтон Теҳронни Ироқдаги исёнчиларга қурол-аслаҳа етказиб беришда айбласа, Эрон бу иддаоларни кескин рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG