Линклар

Коинотда қурол ишлатиш тақиқланиши керак


Россия ва Хитой коинотда қурол ишлатишга тақиқ жорий этиш тўғрисидаги битим лойиҳасини тақдим этди.

Мазкур лойиҳа Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров томонидан БМТнинг қуролсизлантириш масаласига бағишланган Женевадаги анжуманида эълон қилинди.

Женевада Косово масаласига тўхталган С.Лавров ўлка мустақиллигининг эълон қилиниши Европадаги хавфсизлик тамойилларига путур етказишини маълум қилди.

Шунингдек, С.Лавров Россия президенти Владимир Путин апрель ойида НАТОнинг Руминия пойтахтидаги анжуманида иштирок этишини билдирди.
XS
SM
MD
LG