Линклар

logo-print

Эронда қийноқлар кенг қўлланилади

  • Озодлик

Теҳрондаги “Эвин” қамоқхонаси у ерда сиёсий маҳбусларнинг қийноққа солиниши билан танилган. Лекин бу қамоқхона қийноқлар қўлланиладиган Эрондаги ягона муассаса эмас, албатта.

Эрондаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари яқиндан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб маҳбусларни қийноққа солиш ва ҳатто ўлдириш ҳолатлари борасида жиддий хавотирга тушди.

Теҳрон тиббиёт университетини тамомлаб, эндигина ишлай бошлаган 27 ёшли Заҳро Бани Ёқубнинг келажаги ёруғ кўринганди. Бироқ ўтган октябрь ойида Бани Ёқуб Ҳамадон шаҳридаги паркда ўз йигити билан айланаётганида ҳибсга олинди. Эртаси куни Бани Ёқуб бу дунёни тарк этди.

Полиция у ўз жонига қасд қилганини билдирди, унинг ота-онаси эса ўз порлоқ келажаги ҳақида завқланиб гапирадиган Бани Ёқуб бунга қўл уриши мумкин эмасди, деб ҳисоблайди. Улар қамоқхона маъмуриятини қизни ўлдирганликда айбламоқда.

Бани Ёқубнинг сирли ўлими сўнгги пайтлари қамоқларда вафот қилган бир қатор маҳбуслар қаторини тўлдирди.

Эрондаги таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси ва Нобел мукофоти совриндори Ширин Ибодийнинг “Озодлик”ка айтишича, Бани Ёқубнинг иши жиддий қабул қилиниши керак.

“Мен бу ишда жуда кўп шубҳали ҳолатлар борлигини кўряпман. Масалан, Заҳронинг аниқ ўлган вақти, унинг ўзини осгани айтилаётган панжара баландлиги менга шубҳали кўриняпти. Боз устига, унинг ҳибсга олиниши ва қамоқда сақланиши борасидаги хабарларда ҳам аниқлик йўқ”, – дейди Ширин Ибодий.

Ўтган ойда Эрондаги мустақил инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти мамлакат қамоқхоналарида маҳбусларга нисбатан ғайриинсоний муносабатни қоралаб чиқди. Ташкилот мамлакат бўйлаб юзлаб маҳбуслар ўз айбига иқрор қилдирилиш учун қийноққа солинаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG