Линклар

Дания газеталари Муҳаммад алайҳиссаломнинг карикатурасини чоп этди


Карикатураларни қайта чоп этган 11 газета бу ҳаракат матбуот эркинлигини ҳимоя қилишга қаратилганини билдирмоқда.

12 февраль куни мамлакат полицияси Муҳаммад алайҳиссаломнинг карикатурасини чизган рассомларни ўлдиришни режалаштирган бир гуруҳ шахслар ҳибсга олинганини эълон қилган эди.

2005 йилда Даниядаги газетада Муҳаммад алайҳиссаломнинг карикатураси чоп этилиши мусулмон оламидаги кескин норозиликларга ва оммавий намойишларга сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG