Линклар

logo-print

“Ҳизбаллоҳ” етакчиларидан бири ўлдирилди


Сурия пойтахти Дамашқда рўй берган портлашда “Ҳизбаллоҳ” ҳаракати етакчиларидан бири Имад Муғниё ҳалок бўлди.

Гувоҳларнинг билдиришича, бомба Муғниё кетаётган машина тагида портлатиб юборилган.

“Ҳизбуллоҳ” ҳаракати Муғниёнинг ўлдирилишида Исроил ҳукуматини айблади. Исроил бош вазири маъмурияти эса рўй берган воқеани изоҳлашдан бош тортди.

Имад Муғниё узоқ йиллар давомида “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг махсус жанговар бўлимига раҳбарлик қилиб келган.
XS
SM
MD
LG