Линклар

logo-print

Туркманистонда навбатдаги амнистия эълон қилинди


Хабарларга кўра, президент Қурбонқули Бердимуҳаммедов мамлакат рамзи ҳисобланмиш “Байроқ куни” муносабати билан мингдан ортиқ маҳбусни авф этиш тўғрисидаги фармонга имзо чеккан. Озод этилиши кутилаётган фуқароларнинг тўлиқ исмлари маҳаллий матбуотларда чоп этилди. Бироқ авф этилаётганлар орасида сиёсий сабабларга кўра айбланган фуқароларнинг йўқлиги айтилмоқда.

Ўтган йилнинг октябрь ойида ҳам тўққиз мингга яқин маҳбус президент қарорига биноан авф этилган эди.
XS
SM
MD
LG