Линклар

Эрон АҚШ расмийлари билан учрашувни қолдирди


АҚШ ва Эрон расмийларининг Ироқдаги хавфсизлик масаласига бағишланган навбатдаги давра суҳбати номаълум муддатга қолдирилди. Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарий бу учрашувнинг қолдирилишини Эрон томони талаб қилганини билдирди.

АҚШ ва Эрон расмийлари ўтган йил давомида Ироқ хавфсизлик масаласига бағишлаб, бир неча бор музокара ўтказган эди.

Расмий Вашингтон Теҳронни Ироқдаги исёнчиларга қурол-аслаҳа етказиб беришда айбласа, Эрон бу иддаоларни кескин рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG