Линклар

logo-print

Байрутда Имод Муғниёнинг дафн маросими бўлиб ўтди


Маросимда нутқ сўзлаган “Ҳизбаллоҳ” ҳаракати етакчиси шайх Ҳасан Насруллоҳ Муғниёнинг ўлдирилишида Исроилни айблаб, бу давлатга қарши очиқ уруш эълон қилди.

Хабарларга кўра, Байрутдаги маросимда Ливан ҳукумати расмийларидан ташқари Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Мутаққий ҳам иштирок этган.

“Ҳизбаллоҳ” ҳаракати етакчиларидан бири Имод Муғниё 13 февраль куни Сурия пойтахти Дамашқда рўй берган портлашда ҳалок бўлганди.

“Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг махсус жанговар бўлимига раҳбарлик қилиб келган Имод Муғниё АҚШ ҳукумати томонидан энг хавфли террорчилар сафига ҳам киритилган эди.
XS
SM
MD
LG