Линклар

logo-print

Путин катта матбуот анжумани ўтказди


Россия президенти Владимир Путин маҳаллий ва хорижлик журналистлар билан матбуот анжумани ўтказди. Анжуман давомида В.Путин турли соҳаларга оид саволларга жавоб қайтарди.

Ташқи сиёсатга тўхталган В.Путин агар АҚШнинг ракета ҳужумидан мудофаа тизимлари Чехия ва Польша ҳудудида барпо этилса, Россия ўз ракеталарини бу тизимларга қарши қаратиши тўғрисида огоҳлантирди.

Косово атрофидаги вазият борасида гапирган Россия раҳбари: “Косовонинг бир томонлама мустақиллик эълон қилишининг қўллаб-қувватланишига на маънавий ҳақ бор, на ҳуқуқий асос. Давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги халқаро қонунлар билан мустаҳкамланган”,- деди.
XS
SM
MD
LG