Линклар

Университетдаги отишма


АҚШнинг Иллинойс штатидаги университетлардан бирида рўй берган отишмада олти киши ҳалок бўлди, 16 киши жароҳатланди.

Хабарларга кўра, қуролланган шахс Чикаго яқинидаги университет аудиториясига кириб, дарс тинглаётган талабаларга қарата ўқ узган. Ўлганларнинг тўрттаси аёл ва иккитаси эркак кишидир.

“Гувоҳларнинг билдиришича, автоматдан талабаларга қарата ўт очган номаълум шахс сўнгра ўз жонига қасд қилган. Бу гувоҳлардан олинган маълумот. Бу отишмада жами олти киши, жумладан, ҳужум қилган шахс нобуд бўлган”,- деди мазкур университет ректори Жон Петерс.
XS
SM
MD
LG