Линклар

Тўрт полициячи ҳалок бўлди


Афғонистон ғарбида “Толибон” жангарилари томонидан уюштирилган ҳужумда полициянинг тўрт ходими нобуд бўлди.

Нимрўз вилояти ҳокими Ғулом Дастагир Озоднинг билдиришича, мазкур ҳужумдан сўнг полициянинг икки ходими жангарилар томонидан ўғирлаб кетилган.

“Толибон” ҳаракати матбуот котиби Юсуф Аҳмадий бу ҳужум учун масъулиятни “Толибон” ўз зиммасига олганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG