Линклар

Сайловолди намойиши портлатилди


Покистон шимоли-ғарбида сайловолди намойишида рўй берган портлашда 37 киши ҳалок бўлди, юзга яқин фуқаро жароҳатланди.

Хабарларга кўра, портлаш Афғонистон чегарасига яқин Парачинор шаҳрида Покистон халқ партияси қароргоҳи яқинида содир этилган.

Покистон халқ партияси яқинда суиқасд қурбони бўлган собиқ бош вазир Беназир Бҳуттонинг партиясидир. Покистонда 18 февраль куни ўтадиган парламент сайловида шу партия ғалаба қозониши тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG