Линклар

“Ал-Қоида” жангарилари Бағдоддан қувиб чиқарилди


Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий мамлакатда хавфсизлик чоралари кучайтирилгандан буён “Ал-Қоида” жангарилари Бағдоддан тўлиқ қувиб чиқарилганини маълум қилди.

Бағдодда қўлга киритилган ушбу “ғалаба”ни олқишлаган Нурий ал-Маликий хавфсизлик кучлари жангарилардан бўлаётган таҳдидларга ҳар доим шай туриши лозимлигини таъкидлади.

Ўтган йили расмий Вашингтон Бағдод ва унинг атрофини жангарилардан тозалаш мақсадида бу ҳудудга қўшимча 30 минг ҳарбий жойлаштирган эди.
XS
SM
MD
LG