Линклар

ЕИ Косовога ҳуқуқ-тартибот миссиясини юборади


ЕИга аъзо давлатлар Косовода тартибни сақлаш ва маъмурий бошқарувга кўмак бериш мақсадида у ерга 1800 кишидан иборат миссиясини юбориш тўғрисида қарор қабул қилди. Шу пайтгача Косово БМТнинг махсус миссияси бошқаруви остида эди.

Маълумотларга кўра, ЕИнинг Косоводаги миссиясига франциялик собиқ генерал Ив де Кермабон раҳбарлик қилади. Шунингдек, даниялик дипломат Питер Фетх ЕИнинг Косоводаги махсус вакили этиб тайинланди.
XS
SM
MD
LG