Линклар

logo-print

АҚШ Танзанияга ёрдам кўрсатади


АҚШ президенти Жорж Буш ва Танзания раҳбари Жакая Киквете келаси беш йил давомида Танзанияга қарийб 700 миллион долларлик ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги келишувни имзолади.

АҚШнинг Танзанияга берадиган ушбу ёрдами Вашингтоннинг “Мингйиллик муаммолари” дастури доирасида амалга оширилмоқда. Ушбу дастур асосида АҚШ демократия ва самарали иқтисодиётни барпо этиш йўлидан бораётган давлатларга кўмак кўрсатиб келади.

Шанба куни Африка давлатлари бўйлаб сафарини Бениндан бошлаган Жорж Буш мазкур мамлакат раҳбари Томас Бонининг коррупцияга қарши кураш саъй-ҳаракатларини олқишлади.
XS
SM
MD
LG