Линклар

БМТ ироқлик қочқинларни юртига қайтармоқчи


БМТнинг қочқинлар идораси миллионлаб ироқликларнинг ватанига қайтишига кўмак кўрсатиш мақсадида ўз фаолиятини жадаллаштирмоқда.

Бағдодда журналистлар билан учрашган БМТ қочқинлар иши бўйича олий комиссари Антонио Гутерреш Ироқ келажагига ишонч билан қарашини билдирди.

БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда 4 миллион 200 минг ироқлик ўз уйини ташлаб чиқишга мажбур бўлган, уларнинг ярми мамлакат ташқарисида қолмоқда. Бироқ расмийлар сўнгги ойларда зўравонликлар кўлами пасайгани сайин кўплаб қочқинлар уйларига қайтиб кела бошлаганини айтаётир.

АҚШ армиясининг маълум қилишича, исёнчиларга қарши бир йил аввал бошланган ҳарбий амалиётлар натижасида мамлакат бўйлаб ҳужумлар кўлами 60 фоиз камайган.

Адмирал Грегори Смит сўзларига кўра, бир йил аввал Ироқ бўйлаб кунига ўртача 205 террорчилик ҳужуми амалга оширилган бўлса, сўнгги ойлар давомида кунига ўртача 82 ҳужум қайд этилмоқда.
XS
SM
MD
LG