Линклар

Итбозлар томошаси портлатилди


Афғонистон жанубидаги Қандаҳор шаҳри яқинида ит уриштириш томошасида портлаш рўй берди.

Вилоят ҳокими Асадуллоҳ Холиднинг маълум қилишича, портлаш оқибатида 80 киши нобуд бўлган, жуда кўпчилик жароҳатланган. Портлашни худкуш кимса уюштиргани айтилмоқда.

“Ассошиэйтед пресс” ахборот агентлигининг хабар қилишича, портлаш чоғида ит жангини кўриш учун 300дан зиёд одам йиғилиб улгурганди. Улар орасида хавфсизликни сақлаш учун масъул фуқаролар ҳам бўлган.
XS
SM
MD
LG