Линклар

Косово мустақил бўлди


Косово ўзини Сербиядан мустақил давлат, деб эълон қилди. Мустақиллик декларациясини мамлакат бош вазири Ҳошим Тачи парламентнинг фавқулодда мажлисида ўқиб эшиттирди. Унда Косовонинг демократик давлатлар оиласидаги тинчлик ва барқарорликка содиқ мамлакат бўлиши ҳақида айтилган.

Ҳошим Тачи барча давлатларни Косово мустақиллигини қўллаб-қувватлашга чақирди. Айни пайтда Приштина кўчаларида юз минглаб косоволиклар мустақиллик кунини нишонлади.

Расмий Белград Косово мустақиллигини ҳеч қачон тан олмаслиги борасида огоҳлантирди. Россия эса Косово мустақиллик эълон қилса, Грузиянинг айирмачи минтақаларига нисбатан ўз сиёсатини ўзгартириш билан дағдаға қилган. АҚШ ҳамда Европа Иттифоқининг аксар давлатлари Косово мустақиллигини тан олишга тайёр.
XS
SM
MD
LG