Линклар

logo-print

Покистонда парламент сайлови бўлиб ўтди


Мазкур сайлов ўтган ойда ўтказилиши лозим эди, бироқ Покистон халқ партияси етакчиси Беназир Бҳутто ўлдирилгандан сўнг 18 февралга қолдирилганди. Кузатувчилар сайловда айнан Б.Бҳутто партияси ғалаба қозонишини башорат қилмоқда

Сайлов эркин ва шаффоф ўтказилишига ваъда берган мамлакат президенти Парвез Мушарраф: “Ишончим комилки, сиёсатдаги қарама-қаршилик ўрнига кимнингдар шахсий манфаатлари учун эмас, балки бутун Покистон манфаати учун хизмат қиладиган миллий бирдамлик сиёсати келади. Бундай қарама-қаршиликдан воз кечиб, ўзаро мулоқот ва миллий бирдамликка ўтишимиз даркор”,- деди.

Покистон бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Бу ишга минглаб полициячидан ташқари 80 мингга яқин ҳарбий ҳам сафарбар қилинган.
XS
SM
MD
LG