Линклар

Арслон Рўзметов вафот этди


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси собиқ раҳбари Арслон Рўзметов 17 февралдан 18 февралга ўтар кечаси Тошкентда оламдан ўтди.

Хабарларга кўра, А.Рўзметов Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг Жазони ижро этиш бош бошқармасига қарашли шифохонада вафот этган.

Собиқ иттифоқ даврида А.Рўзметов “Аэрофлот”нинг Ўзбекистон бошқармасини, СССР тарқаб кетгандан кейин “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясини узоқ йиллар бошқарган. Бироқ у 2002 йилда авиакомпаниядаги молиявий суиистеъмолликлар учун эгаллаб турган лавозимидан четлатилган эди. Шундан кейин А.Рўзметов Россияга кўчиб кетиб, бир муддат “Внуково” аэропортида бош директор вазифасида ишлаган. Бироқ ўтган йилнинг август ойида у Москвада ҳибсга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинганди.
XS
SM
MD
LG