Линклар

“Ал-Қоида” Қирғизистонда пул ювиш билан шуғулланган


Қирғизистон молия разведкаси “Ал-Қоида” террорчилик гуруҳи вакиллари мамлакат ҳудудида пул ювиш билан шуғуллангани тўғрисидаги маълумотларни аниқлади.

Молия разведкасининг билдиришича, бу борада 30 ҳолат аниқланиб, тергов учун Миллий хавфсизлик хизматига ўтказиб берилган. 15 февраль куни эса “Ал–Қоида”нинг Қирғизистонда пул ювиш билан шуғулланган вакилларидан яна бири аниқланган ва халқаро қидирувга берилган. Шундан келиб чиқиб, Қирғизистон парламенти бир қатор қонунларга “терроризмни молиялаш” ва “пул ювиш” тушунчасини киритмоқчи.

“Агар бу ўзгартиш қабул қилинса, молия разведкаси банклардаги шубҳали ҳисоблар тўғрисида маълумот олиш имкониятига эга бўлади. Бу моддаларнинг қонунларимизда қайд этилмагани молия разведкаси ахборотида айтилган вазиятнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда”,- деди парламент расмийси Олмосбек Абитов.
XS
SM
MD
LG