Линклар

Россиядаги сайловга кузатувчи юборилмайди


АҚШ ва ЕИнинг бир нечта давлати 2 март кунга белгиланган Россия президенти сайловига ўз кузатувчиларини юбормаслигини маълум қилди.

Россия Марказий сайлов комиссияси вакили Геннадий Райковнинг айтишича, Венгрия, Испания, Франция, Буюк Британия ва Германия бу сайловда кузатувчи сифатида иштирок этишдан расман бош тортган. Айрим давлатлар бу қарорларини ўзларидаги сайловга тайёргарлик кўриш билан изоҳлаган.

Жорий ой бошида ЕХҲТ парламент ассамблеяси ҳамда демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси ҳам Россиядаги президент сайловида кузатувчи сифатида иштирок этмасликка қарор қилган эди.
XS
SM
MD
LG