Линклар

Сайловдан четлатилган номзодлар ҳуқуқи тикланди


Эрон инқилоби ҳимоячилари кенгаши парламент сайловидан четлатилган 250 та номзодни март ойига белгиланган парламент сайловида иштирок этишига рухсат берди.

Шундай қилиб, шу кунгача жами 831 та номзод парламент сайловида иштирок этиш ҳуқуқини қайтадан қўлга киритди.

Жорий ой бошида кенгаш парламент сайловида иштирок этмоқчи бўлган номзодларнинг деярли учдан бир қисмини сайловдан чиқариб юборганди. Уларнинг қарийб ярми ислоҳот тарафдорлари саналади.
XS
SM
MD
LG