Линклар

Қандаҳордаги портлашда бир киши ўлди


Хабарларга кўра, машинага ўрнатилган бомба маҳаллий полиция участкаси яқинида портлатиб юборилган.

Бу Қандаҳор шаҳрида сўнгги уч кун мобайнида учинчи марта амалга оширилаётган қўпорувчилик амалиётидир.

Якшанба кунги портлашнинг қурбонлари 100 кишидан ортиб кетган бўлса, куни-кеча худкуш амалга оширган ҳужумда 38 киши нобуд бўлган эди.

НАТО қўшинлари қўмондонларидан бири генерал Жон Краддок келаси ой давомида Афғонистонда жангарилар томонидан амалга оширилаётган ҳужумлар кўлами ортиши кутилаётганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG