Линклар

Жорж Буш Руандага ташриф буюрди


Африка давлатлари бўйлаб сафарини давом эттираётган АҚШ президенти Руанда ҳукумати расмийлари билан учрашиб, музокаралар ўтказди.

Учрашувлардан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида АҚШ раҳбари Руандада амалга оширилган ислоҳотларни олқишлаб, расмий Вашингтон бу давлатда қашшоқлик ҳамда ОИТСга қарши кураш ишларига кўмак беришини билдирди.

Куба президенти Фидель Кастронинг истеъфога чиқиши борасида гапирган Ж.Буш: “Мен бу ҳаракатни ўтиш даври ҳисоблайман. Бу қадам Куба халқи учун демократияга ўтиш даврининг бошланиши бўлмоғи лозим”,- деди.

Шунингдек, АҚШ раҳбари 1994 йилги Руанда қатлиоми қурбонлари учун барпо этилган хотира мажмуасини зиёрат қилди.
XS
SM
MD
LG