Линклар

logo-print

Косово шимолида бир нечта портлаш содир этилди


Хабарларга кўра, биринчи портлаш БМТнинг маҳаллий қароргоҳи яқинида рўй берган. Бу портлашданҳеч кимга шикаст етмаган. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Митровице шаҳрида ҳам ташландиқ уйлар жойлашган ҳудудда иккита портлаш рўй берган.

Шунингдек, бир гуруҳ шахслар Косово шимолидаги чегара назорат пунктига ўт қўйиб юборгандан сўнг бу ҳудудга Косоводаги халқаро кучларнинг бўлинмаси сафарбар қилинди.

Айни пайтда Косово сербларининг ўлка мустақиллиги эълон қилинишига қарши норозилик намойишлари давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG