Линклар

logo-print

Сербия элчиларини чақириб олмоқда


Сербия Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Косово мустақиллигини тан олган Вашингтон, Лондон, Париж ва Анқарадаги элчилар ўз ватанига қайтарилмоқда.

18 февраль куни БМТ Хавфсизлик кенгашида чиқиш қилган Сербия президенти Борис Тадич Косово мустақиллигининг эълон қилинишини халқаро ҳуқуқ нормаларини бузиш ўлароқ баҳолаганди.

Шунингдек, Сербия Ташқи ишлар вазири ЕХҲТни Косовонинг мустақиллик эълон қилишини кескин қоралашга чақирди.
XS
SM
MD
LG