Линклар

Москвада яна бир ўзбек ўлдирилди


Москва жануби-ғарбида ўзбекистонлик фуқаро Хуршид Худойқулов ўлдириб кетилди.

“Интерфакс”нинг хабар беришича, душанба оқшомида Х.Худойқуловга бир гуруҳ нотаниш ўсмирлар ҳужум қилган. Кетма-кет урилган пичоқ жароҳати оқибатида Х.Худойқулов воқеа жойида ҳалок этган.

Москва милициясидаги манбанинг билдиришича, бу жиноят миллий нафрат асосида амалга оширилгани тахмин қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG