Линклар

Манучеҳр Муттақий Қирғизистонга келди


Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий икки кунлик расмий сафар билан Қирғизистонга келди. Бу ерда у Қирғизистон президенти ва бош вазир томонидан қабул қилинади.

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийси Турдакун Содиқовнинг айтишича, учрашувда, асосан, икки тарафлама савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масаласи муҳокама этилади.

Қирғизистонлик айрим сиёсатчилар фикрича, айни пайтда Эрон билан савдо алоқалари мустаҳкамланишига бу мамлакатга нисбатан халқаро ҳамжамият томонидан қабул қилинган санкциялар тўсиқ бўлиб турибди.
XS
SM
MD
LG