Линклар

logo-print

Абдулла Гул арманларнинг янги президентига умид билан қарамоқда


Туркия президенти Абдулла Гул Серж Саркисяннинг Арманистондаги президент сайловида ғалаба қозониши икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг ривожига туртки бўлишига умид билдирди.

Серж Саркисянга йўлланган мактубда Туркия раҳбари бундан буён минтақада тинчлик ва барқарорлик равнақ топишига қаратилган ўзаро ҳамкорлик ришталари ўрнатилишига ҳам ишонч билдирган.

1993 йилда Арманистон ва Озарбойжон ўртасида Тоғли Қорабоғ устидан бошланган урушдан сўнг Туркия Арманистон билан чегараларини ёпиб қўйган эди.
XS
SM
MD
LG