Линклар

ЕХҲТ раҳбари Кавказортига сафар қилади


ЕХҲТнинг амалдаги раиси, Финляндия ташқи ишлар вазири Илка Канерва кейинги ҳафтада Кавказортига сафар қилади.

Бу ҳақдаги баёнотда билдирилишича, Илка Канерва Арманистон, Грузия ва Озарбойжон расмийлари ҳамда бу давлатлардаги мухолифат вакиллари билан учрашади. Бу мамлакатлардаги сайлов жараёнлари мазкур учрашувларнинг диққат марказида бўлиши айтилмоқда.

ЕХҲТ шу ҳафтада Арманистондаги сайловда кузатувчи сифатида иштирок этди. Май ойида Грузияда парламент сайлови, октябрда эса Озарбойжонда президент сайлови бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG