Линклар

АҚШ президенти Либерияга келди


Бу Жорж Бушнинг Африка давлатлари бўйлаб сафаридаги энг сўнгги мамлакатдир.

Либерияга келишдан аввал АҚШ раҳбари Бенин, Танзания, Руанда ва Ганада бўлиб, маҳаллий ҳукуматлар расмийлари билан музокаралар ўтказган эди.

Куни-кеча Гана сафари чоғида Жорж Буш расмий Вашингтон Африкадаги тропик касалликларга қарши кураш лойиҳасига 350 миллион доллар ажратишини маълум қилди. Шунингдек, у ҳукуматининг Африка давлатлари ҳудудларида ҳарбий база жойлаштириш режаси йўқлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG