Линклар

logo-print

Мухолифат коалиция масаласини муҳокама қилди


Покистонда 18 февраль кунги парламент сайловида ғалаба қозонган мухолиф партиялар ҳукумат коалицияси тузиш масаласини муҳокама қилди.

Мазкур сайловда яқинда террор қурбони бўлган бош вазир Беназир Бҳуттонинг турмуш ўртоғи Асиф Али Зардарий етакчилик қилаётган Покистон халқ партияси ва собиқ бош вазир Навоз Шариф партияси ғалаба қозонганди.

Бу партиялар мамлакат президентининг ҳамкорлик ҳақидаги таклифини рад этиб, уни истеъфо беришга чақирди.

Покистон президенти Парвез Мушарраф эса ўз лавозимини тарк этмаслиги ҳамда ҳукуматга келаётган партиялар билан яқиндан ишлашга тайёрлигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG