Линклар

Мухолифат намойиши давом этмоқда


Арманистонда ўтказилган президент сайлови натижаларига қарши мухолифатнинг норозилик намойиши давом этмоқда.

Хабарларга кўра, 22 февраль кунги намойишда 15 мингга яқин одам иштирок этган. Унда мамлакат собиқ президенти Левон Тер-Петросян тарафдорлари сайлов давомида қонунбузарликлар содир этилганини иддао қилиб, қайта сайлов ўтказилишини талаб қилган.

ЕХҲТ кузатувчилари Арманистондаги президент сайлови халқаро меъёрларга тўлиқ жавоб бергани тўғрисида маълум қилганди.
XS
SM
MD
LG