Линклар

logo-print

Мухолифат ҳукумат коалициясини тузади


Покистондаги парламент сайловида ғалаба қозонган икки йирик мухолиф партия ҳукумат коалициясини тузишга келишиб олди.

Музкур келишувга Асиф Али Зардарий етакчилик қилаётган Покистон халқ партияси ва собиқ бош вазир Навоз Шариф партиясининг 21 февраль куни бўлиб ўтган учрашувидан сўнг эришилди.

“Биз бирга бўлишга ва парламентда ҳам бирга ишлашга қарор қилдик. Демократия келажаги, иншаоллоҳ, бизнинг қўлимизда. Биз парламент ва демократияни мустаҳкамлаб, биргаликда Покистон келажаги учун фаолият юритамиз”,- деди яқинда суиқасд қурбони бўлган Беназир Бҳуттонинг турмуш ўртоғи Асиф Али Зардарий.

Мазкур партиялар мамлакат президенти Парвез Мушаррафнинг ҳамкорлик ҳақидаги таклифини рад этиб, уни истеъфо беришга чақириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG