Линклар

logo-print

Туркия курдларга қарши амалиёт ўтказмоқда


Туркия қўшинлари Ироқ шимолидаги курд жангариларига қарши ҳарбий амалиёт ўтказмоқда.

Туркия қўмондонлиги тарқатган маълумотга кўра, 21 февраль куни тунда ҳукумат кучлари ҳарбий авиация кўмагида Ироқ шимолида курд жангарилари яширинаётган ҳудудга бостириб кирган.

Мазкур амалиётда қатнашаётган ҳарбийлар сони ошкор қилинмаган бўлса-да, Туркия хусусий телеканалларидан бири унда 10 мингга яқин ҳарбий иштирок этаётганини маълум қилди.

АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги Туркия ҳарбийларининг бу амалиётидан хабардор эканини билдирди.
XS
SM
MD
LG