Линклар

Хорижий элчихоналарга ҳужумлар қораланди


Жаҳоннинг етакчи давлатлари Белградда намойишчиларнинг хорижий элчихоналарга қилган ҳужумларни кескин қоралади.

21 февраль куни серблар Косово ўз мустақиллигини эълон қилганига қарши норозилик намойиши ўтказган эди. Бу акциядан сўнг намойишчилар АҚШ ва Ғарб давлатларининг Белграддаги элчихоналарига ҳужум уюштирганди.

АҚШ ўзининг Белграддаги элчихонасига қилинган ҳужумни кескин қоралаб, Сербия полицияси ходимларининг ҳаракатларига жиддий эътироз билдирди.

“Эътироз билдиришимизнинг асосий сабабларидан бири, намойишчилар элчихонамизга яқинлашаётган маҳал полиция бундай вазиятга умуман тайёр бўлмаган”,- деди АҚШ Давлат департаменти вакили Шон МакКормак.

Хабарларга кўра, Белграддаги тартибсизликлар оқибатида бир киши нобуд бўлган, юзга яқин фуқаро жароҳатланган.
XS
SM
MD
LG