Линклар

Мухолифат намойиши давом этмоқда


Арманистон мухолифатининг мамлакатда ўтказилган президент сайлови натижаларига қарши норозилик намойиши давом этмоқда.

Хабарларга кўра, 23 февраль кунги намойишларда 30 мингга яқин одам иштирок этган. Улар сайлов натижалари бекор қилинишини талаб қилган.

Арманистон Марказий сайлов комиссияси сайловда мамлакат бош вазири Серж Саркисян 52 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонганини эълон қилган эди. Мамлакат собиқ президенти Левон Тер-Петросян тарафдорлари сайлов давомида қонунбузарликлар содир этилганини иддао қилмоқда. Бироқ ЕХҲТ кузатувчилари президент сайлови халқаро меъёрларга тўлиқ жавоб бергани тўғрисида маълум қилганди.
XS
SM
MD
LG