Линклар

4,5 минг номзодга сайловда қатнашишга рухсат берилади


Эрон инқилоби ҳимоячилари кенгаши 4500 номзодга кейинги ойга белгиланган парламент сайловида иштирок этишга рухсат берилишини маълум қилди. Бироқ кенгаш матбуот котиби Оббос Али Кадходаий шу пайтгача 2200 номзод мазкур сайловдан четлатилганини қўшимча қилди.

Жорий ой бошида Эрон инқилоби ҳимоячилари кенгаши парламент сайловида иштирок этмоқчи бўлган номзодларнинг деярли учдан бир қисмини сайловдан чиқариб юборган эди. Бироқ мамлакат собиқ президентлари Муҳаммад Ҳотамий ва Акбар Ҳошимий Рафсанжоний кенгаш ҳаракатларини танқид қилгандан сўнг сайловидан четлатилган 250 та номзодга март ойига белгиланган парламент сайловида иштирок этишга рухсат берилди.
XS
SM
MD
LG