Линклар

АҚШ Муқтадо ас-Садр қарорини олқишлади


АҚШ ҳукумати Ироқ шиаларининг радикал уламоси Муқтадо ас-Садрнинг Маҳдий армияси жанговар ҳаракатларини яна олти ойга тўхтатиш тўғрисидаги қарорини олқишлади.

Маҳдий армиясининг жанговар фаолиятини яна ярим йилга узайтириш қарори 22 февраль куни Ироқдаги шиалар масжидларида жума намозидан сўнг ўқиб эшиттирилган эди.

АҚШ ва Ироқ расмийлари Муқтадо ас-Садрнинг шу мазмундаги олти ой илгариги қароридан сўнг мамлакат бўйлаб амалга оширилаётган зўравонликлар кўлами кескин камайганини тан олган эди.
XS
SM
MD
LG