Линклар

logo-print

Безорилик қилган шахслар қидирилмоқда


Сербия бош прокурори Слободан Радованович Белграддаги тартибсизликларда иштирок этган шахслар қидирилаётганини билдирди.

Унинг айтишича, сешанба куни АҚШ ва бошқа давлатларнинг дипломатик миссияларига ҳужум қилган шахслар полиция томонидан қидирилмоқда ҳамда бу қидирув ишлари яқин кунларда ўз натижасини кўрсатади.

АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Белграддаги намойишчиларнинг АҚШ элчихонасига қилган ҳужуми учун масъулиятни Сербия ҳукумати зиммасига юклади.

Унинг таъкидлашича, 19 февраль куни Сербия ҳукумати хорижий давлатлар миссияларини ҳимоя қилиш масъулиятини бажара олмаган.

Жума куни АҚШ Давлат департаменти Белграддаги элчихона ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига Сербияни тарк этишга буйруқ берган эди.

Шунингдек, 23 февраль куни Косовонинг Митровице шаҳрида сербларнинг ўлка мустақиллигига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Хабарларга кўра, айни пайтда НАТО қўшинлари шаҳардаги серб ва албанлар туманларини боғлаб турувчи кўприкни ёпиб қўйган.
XS
SM
MD
LG