Линклар

Курдистон Туркияни ҳарбийларини олиб чиқишга чақирди


Ироқнинг Курдистон мухторияти ҳукумати Туркия қўшинларини ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ва Ироқ ҳудудини тарк этишга чақирди.

Шунингдек, Курдистон расмийлари чегарадаги вазиятни муҳокама қилиш мақсадида расмий Вашингтон, Анқара ва мухторият вакиллари ўртасида музокаралар ўтказишга даъват этди.

22 февраль куни Туркия қўшинлари Ироқ шимолида яширинаётган курд исёнчиларига қарши кенг қамровли ҳарбий амалиёт бошлаб юборган эди.


Хабарларга кўра, бу амалиётларга 10 мингга яқин туркиялик ҳарбий жалб қилинган. Туркия қўшинлари қўмондонлиги ўтказилган ҳарбий амалиёт чоғида беш аскар ва 20га яқин курд исёнчиси ўлдирилганини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG