Линклар

Эрон санкциялар учун асос кўрмаяпти


Эрон ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг ўзига нисбатан қўшимча санкциялар жорий этиш чақириқларига асос йўқлигини билдирди.

Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Жавад Ваидийнинг билдиришича, БМТнинг расмий Теҳронга қарши жорий этилажак навбатдаги резолюцияси ҳуқуқий ва техник асосга эга эмас.

22 февраль куни Атом энергияси халқаро агентлиги Эрон ядровий дастури борасида янги ҳисобот эълон қилган эди. Унда айтилишича, расмий Теҳрон ўзининг мунозарали ядровий дастури борасида халқаро ҳамжамиятни қизиқтирган саволларга жавоб бера олмаган. Эрон ҳукумати БМТ қаршилигига қарамай, ўзининг уранни бойитиш ишларини давом эттирган.

Хабарларга кўра, 25 февраль куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий беш аъзоси ва Германия вакиллари Эрон ядровий дастурини муҳокама қилади.
XS
SM
MD
LG