Линклар

КХДРда миллионлаб очлар бор


БМТ Озиқ-овқат дастури эълон қилган навбатдаги ҳисоботга кўра, Шимолий Кореяда 6 миллион аҳоли озиқ-овқатга муҳтож ҳаёт кечирмоқда.

Ҳисоботда айтилишича, КХДРда бу йил 1 миллион 400 тонна озиқ-овқатга эҳтиёж бор. Бу эса мамлакатдаги жами эҳтиёжнинг чорагини ташкил қилади. Бу етишмовчилик жорий йилда қайта-қайта такрорланган сув тошқинлари оқибатида мамлакатдаги жами буғдойзорларнинг 10 фоизи нобуд бўлгани оқибатидир.

Тиш-тирноғига қадар ҳарбийлашган, бироқ ўта қашшоқлашган Шимолий Корея аҳолиси 1990 йиллардан буён озиқ-овқат таъминоти борасида халқаро ёрдамга таяниб кун кечириб келмоқда.
XS
SM
MD
LG