Линклар

Мухолифат етакчиси очлик эълон қилди


Беларус мухолифати етакчиси, ҳозир қамоқда сақланаётган Александр Козулин панжара ортида очлик эълон қилди. У яқинда саратон касаллигидан вафот этган рафиқаси Ирина Козулинанинг дафн маросимида қатнашишга рухсат берилишини талаб қилмоқда.

Козулинлар оиласи адвокатининг сўзларига кўра, оиланинг бошқа аъзолари ҳам А.Козулиннинг дафн маросимида қатнашишига рухсат берилишини талаб қилмоқда ва усиз маросимни ўтказмасликка қарор қилган.

Беларус президентлигига собиқ номзод А.Козулин икки йил муқаддам давлатга қарши намойишлар ташкил қилганликда айбланиб қамалган эди.
XS
SM
MD
LG