Линклар

Мухолифат давлат тўнтаришига уринишда айбланди


Арманистон президенти Роберт Кочарян ўз мухолифларини ҳукуматни куч билан эгаллашга уринишда айблади.

Р.Кочарян ҳукуматнинг мамлакат барқарорлигини сақлаш йўлидаги ҳаракати муносиб ва конституцияга мувофиқ бўлишидан огоҳлантирди.

Бу баёнот мамлакатда мухолифатнинг 30 мингга яқин тарафдори президент сайлови натижаларига қарши норозилик намойишини давом эттираётган вақтда эълон қилинди. Намойишчилар сайлов натижалари бекор қилинишини талаб қилмоқда.

Арманистон Марказий сайлов комиссияси сайловда мамлакат бош вазири Серж Саркисян 52 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонганини эълон қилган эди. Мамлакат собиқ президенти Левон Тер-Петросян тарафдорлари сайлов давомида қонунбузарликлар содир этилганини иддао қилмоқда. Бироқ Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари президент сайлови халқаро меъёрларга тўлиқ жавоб бергани тўғрисида маълум қилган.
XS
SM
MD
LG