Линклар

logo-print

АҚШ Маҳдий армиясига ҳужум қилмайди


АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари бош қўмондони ва Ироқ қўшинлари агар яна ўт очишни бошламаса, шиа етакчиси Муқтадо ас-Садр аскарларига ҳужум қилинмаслигига ваъда берди.

Жума куни Муқтадо ас-Садр Маҳдий армияси жанговар ҳаракатларини тўхтатиш муддатини яна 6 ойга узайтирганини маълум қилган эди.

Маҳдий армиясининг айрим аъзолари ўт очишни тўхтатиш билан улар кутилмаганда АҚШ ва Ироқ қўшинлари ҳужумига учраши мумкинлигидан хавотир қилиб, норози бўлаётгани хабар қилинган эди. Бироқ АҚШ генерали Майк Милано бунга жавобан Ироқ ва коалиция қўшинлари ўт очишни тўхтатишга қарор қилган ва бу қарорига содиқ турганларга нисбатан ҳурмат сақлашини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG