Линклар

logo-print

Кубага янги раҳбар тайинланади


Кубада мамлакатни қарийб 50 йил бошқариб келган собиқ президент Фидел Касро ўрнини эгаллайдиган янги раҳбар номи эълон қилиниши кутилмоқда.

Мамлакат миллий ассамблеяси Ф.Кастронинг укаси Раул Кастрони президентликка танлаши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Раул Кастро акаси 18 ой муқаддам оғир хасталикка чалингандан буён мамлакатни вақтинча бошқариб келаётган эди.

Фидел Кастро шу ҳафта аввалида истеъфога кетишини эълон қилганди. Бироқ у мамлакатдаги етакчи Коммунистлар партияси лидери сифатида ҳали-бери сиёсий саҳнани тарк этмаслигини билдирган.
XS
SM
MD
LG