Линклар

logo-print

Туркия ҳаракати Ироқ суверенитетига дахл қилиш эмас


Ироқ ҳукумати мамлакат шимолида Туркия ҳарбийлари ўтказаётган амалиёт Ироқ суверенитетига дахл қилиш эмаслиги тўғрисида баёнот берди.

Бироқ ҳукумат расмий вакили Али ал-Даббоҳнинг таъкидлашича, турк ҳарбийларининг курд исёнчиларига қарши амалиётлари ҳудуддаги барқарорликни издан чиқармаслиги лозим.

Бундан бироз муқаддам Курд ишчилар партияси Туркияда яшайдиган курдларни Анқаранинг Ироқ шимолига қилаётган ҳарбий юришига қарши исёнга чорлаган эди.

АҚШ мудофаа вазири Роберт Гейтс Австралияга қилаётган сафари чоғида Вашингтоннинг ҳарбий амалиётни тезроқ тугатиш тўғрисида Туркия раҳбариятига қилган чақириғини такрорлади.

Айни вақтда Ироқ Курдистони етакчилари бу ҳужумлардан тинч аҳолига зарар етса, кучли қаршилик кўрсатилишидан огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG