Линклар

logo-print

Тошқин Қозоғистонга катта зарар етказди


Жанубий Қозоғистон вилоятида юз берган тошқин 2345 уйнинг сув остида қолишига, улардан 359 таси вайрон бўлишига, 12 минг 744 кишининг жабр кўришига сабаб бўлди.

Маълумотларга кўра, Сариоғоч, Арис ва Ўрдабоши туманларида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари туну кун ишлаб, одамларни, уларнинг мол-мулкини кўчиряпти, муҳтожларга дастлабки тиббий ёрдам кўрсатяпти.

Мазкур тадбирларни бошқариш ва мувофиқлаштириш учун тезкор штаб тузилган. Қутқарув ва бошқа зарур ишларини амалга оширишга 1618 киши ва 134 машина жалб қилинган.
XS
SM
MD
LG